АсосийDunyo

Пекинда Олимпиада муносабати билан эпидемиологик назорат кучайтирилди

'Пекинда Олимпиада муносабати билан эпидемиологик назорат кучайтирилди'ning rasmi

2022 йил бошида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари давомида мусобақа иштирокчилари ва томошабинлар сони кескин ошиб кетиши инобатга олиниб, Пекинда эпидемиолигик назорат кучайтирилди. Чунки Олимпиадага дунёнинг турли давлатларидан кўплаб одамлар келиши табиий. Хитой ҳукумати эса мамлакатда коронавирус касаллиги ортишидан хавотирланиб, эпидемиологик назорат ҳозирданоқ кучайтириб борилишини маълум қилди.

Бу ҳақда Пекин шаҳри маъмурияти раҳбарияти иштирокида CОVID-19га қарши кураш бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида хабар берилди.

Қайд этилишича, Хитойнинг 21 провинциясида вирус авж олгани сабабли 17 ноябрдан бошлаб Пекинга кириб келадиган ҳар бир фуқаро коронавирусга тест топшириши лозим.

Шу билан бирга эртадан бошлаб фақат Хитой аҳолисига тегишли бир қоида жорий этилади. Яъни, инфекциянинг турли мутациялари аниқланган ҳудуд фуқароларига 14 кун давомида Пекинга кириш қатъиян ман этилади.

Эпидемиологик назорат доирасида шаҳар ҳокимияти Пекинда зарурат бўлмаса, турли учрашувлар ўтказмасликка қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 4-20 февраль кунлари Пекин шаҳрида қишки Олимпия ўтказилиши белгиланган. Айни пайт анжуманнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар