АсосийDunyo

Новосибирскда 9-қаватдан ўзини ташлаган аёл ўзбекистонликмиди? Расмий маълумот берилди

'Новосибирскда 9-қаватдан ўзини ташлаган аёл ўзбекистонликмиди? Расмий маълумот берилди'ning rasmi

Новосибирск шаҳрида 9-қаватдан ўзини ташлаган аёл ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида 9-қаватдан ўзини ташлаб юборган аёлнинг ўзбекистонлик экани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси Россиянинг ваколатли органларига мурожаат қилди.  

Олинган маълумотларга кўра, ушбу воқеа 2021 йил 22 октябрь куни Новосибирск шаҳрида содир бўлган ва қўпқаватли уй деразасидан ўзини ташлаган аёл Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмаслиги тасдиқланди

    Бошқа янгиликлар