АсосийJamiyat

Когонда икки нафар фуқаро 5-6 метрли чуқурликка тушиб кетди

'Когонда икки нафар фуқаро 5-6 метрли чуқурликка тушиб кетди'ning rasmi

Бухоро вилояти Когон шаҳар “Дўстлик” МФЙ Дўстлик кўчасида  содир бўлган ҳодиса юзасидан ФВВ  маълумот  берди.  

2021 йил 16 ноябр куни соат 14:50да Когон шаҳар “Дўстлик” МФЙ Дўстлик кўчасида “61-Автокорхона” МЧЖ томонидан оқава сув қувурларини ётқизиш мақсадида, ер 5-6 метр чуқурликда, эни 3 метр оралиғда кавланган ҳолда, 1000 мм. ли сув қувурлари ётқизилаётган вақтда чуқурнинг чап томони ўпирилиб, икки нафар ишчини тупроқ ва қум босиб қолган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида икки нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва Прокуратура раҳбарияти ва тезкор-тергов гуруҳи чиққан.

Мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари                      олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар