Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, у юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал қилиш мақсадида яратилди.
Мазкур “Сall-марказ” (1295) тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар учун ишлашни бошлади.
Бу мурожаатларнинг аксарияти “Сall-марказ”га бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилади.






