Иқлим ўзгариши билан бир қаторда планетадаги намликнинг юқори бўлиши инсонлар орасида ўз жонига қасд қилиш— суициднинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Бу бўйича Британия университетларидан бири тадқиқот ўтказди. Nature Portfoli журналида бу ҳақда айтиб ўтилди. Натижаларга кўра, юқори намликдан ўтиш ёшидаги аёллар ва ёшлар кўпроқ азият чекади.
Тадқиқот ҳаммуаллифи, доктор Сонининг тушунтиришуча, юқори намлик организмда ҳароратнинг бошқарувига салбий таъсир ўтказади. Дастлаб, психик касалликларга чалинувчилар ўрганилганида, уларда намлик ҳақиқатдан ҳам юқори эканлиги аниқланган.
"Психик касалликлар ҳақида гапирганимизда кўп инсонлар буни тасдиқлашган. Танада асосан нотинчлик кузатилади. Ҳарорат юқори бўлган вақтда ухлаш қийинлашади. Янада оғирроғи эса, танада намликнинг ортиши", — келтириб ўтади доктор.
Шунингдек, у жонига қасд қилиш ҳолатларини ўрганганида тадқиқотлар бунга сабаб сифатида кўпроқ иқлимнинг глобал миқёсда ўзгаришини кўрсатганлигини қайд этган.
Маълумотга кўра, илмий ўрганишлар 1979йилдан то 2016йилгача бўлган вақтдаги 60га яқин мамлакатни қамраб олади.
Улар қаторига ,асосан, иссиқ юқори бўлган нуқталар киритилади: Тайланд ва Гаяна, шунингдек, Европа мамлакатлари ҳам. Швеция, Бельгия ва Люксембург ҳам бундан мустасно эмас. Ўрганишлар, шу жумладан, ҳар йили дунё бўйлаб 700 мингдан ортиқ киши ўз жонига қасд қилишини кўрсатади. Инсонлар психик ҳолатидаги ўзгаришлар дунёга жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Масалан ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари ва бошқа иқлим ўзгаришлар...
Америка психяторлар ассоциацияси АҚШнинг катта ёшдаги фуқаролари ўртасида ўтказган сўровларига таяниб, иқлим инқирозининг уларнинг руҳий саломатлигига таъсиридан хавотирда эканликларини айтишди.
Экспертлар қай этишадики, инсонлар кундалик фаолиятда ҳам руҳий стрессга кўп дуч келишади. Стресс ҳатто оддий ҳолатлардан келиб чиқиши мумкинлиги айтилади.
Дилбар Абдунабиева






