АсосийJamiyat

Наманганда бошқарувни йўқотган "Nexia" ҳайдовчиси "Labo" ҳайдовчисини ҳалок қилди

'Наманганда бошқарувни йўқотган "Nexia" ҳайдовчиси "Labo" ҳайдовчисини ҳалок қилди'ning rasmi

Наманганда инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Аниқланишича, 12 ноябрь куни соат 10:00 ларда, Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор йўлининг 38 км.да, Поп тумани Навбаҳор МФЙ ҳудудида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро "Nexia" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Лабо русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Лабо русумли автомашина ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда "Nexia" русумли автомашинада бўлган 3 нафар йўловчи турли жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар