Ўзбекистонда электр қуввати билан ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари (электромобиллар) учун алоҳида — янги намунадаги давлат рақами белгилари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган давлат рақами белгилари бепул алмаштириб берилади.
Бундан ташқари ауцион савдолари орқали ютиб олинган давлат рақами белгилари ҳам электромобиллар учун махсус қайтадан ишлаб чиқарилади.






