АсосийJamiyat

Китоб туманидаги аҳоли нимадан норози? ЙҲХББ муносабат берди (видео)

'Китоб туманидаги аҳоли нимадан норози? ЙҲХББ муносабат берди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Китоб туманидаги ЙПХ ходимларни назорат қиладиган бирор бир тирик ташкилот борми?" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Унда айтилишича, Китоб деҳқон бозори олдидан ўтадиган йўлда "пробка" бўлади. буни ҳеч ким назорат қилмайди. Видеода айтилишича, фуқаролар бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. 

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 

Унда айтилишича, ушбу видеолавҳада келтирилган эътирозлар юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан хизмат текшируви тайинланиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хизмат текшируви якуний хулосасига кўра қўшимча маълумот берилади

    Бошқа янгиликлар