АсосийJinoyat

Наманганда фуқарога имтиёз асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Наманганда фуқарога имтиёз асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. фуқаро З.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали шаҳар ҳудудидан кўп қаватли уй-жойларнинг биридан имтиёзли асосида уй олиб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар