Таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли Тошкентнинг айрим кўчалари ёпилади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Таъкидланишича, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади.
"Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 15 ноябрдан 25 ноябргача Себзор ва Нурафшон кўчаси кесишмасидан Нурафшон кўчаси бўйлаб йўлнинг бир томони қисман ёпилади.
Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади. Ҳайдовчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз",-дейилади хабарда.






