Президент Шавкат Мирзиёев бошлаб берган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси жадаллик билан давом этмоқда.
Бугун Қарши шаҳрининг "Шаршара" чорраҳасида "Журналист ва блогерлар боғи" учун жой ажратилиб, илк манзарали кўчатлар экилди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, баҳор ойларида мевали дарахт кўчатлари экиш учун ҳам махсус жойлар ҳозирлаб қўйилган.






