АсосийJamiyat

Самарқандда "Камаз" ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабабли машина "Зил"нинг устига чиқиб кетди

'Самарқандда "Камаз" ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабабли машина "Зил"нинг устига чиқиб кетди'ning rasmi

 Пайариқ туманида юк автомобиллари иштирокида ғайриоддий ЙТҲ содир бўлди. Маълумотга кўра, "авария"га "Камаз" ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлган. ЙҲХББ ушбу ҳолат юзасидан изоҳ бериб ўтди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 14 ноябрь куни соат 16:00 ларда Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида рўй берган. 

Полвон ариқ М.Ф.Й. ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари ўйини давомида, беллашув бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликда турган “Камаз" ҳайдовчиси эътиборсизлик билан, қўл тормозини тортмаганлиги натижасида автомобиль пастликка ҳаракатланиб кетган ва “Зил” билан тўқнашган. 

Таъкидланишича, ҳодиса натижасида тан жароҳат олган фуқаролар йўқ.

    Бошқа янгиликлар