“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийининг асситенти Райан Гиггз профессионал футболчилар уюшмаси томонидан футболдаги хизматлари учун махсус мукофот билан тақдирланди.
Райан Гиггз 1990-2014 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келди. Фаолиятининг сўнгги йилида у мавсум сўнггида мураббийлик ҳам қилган. Айни дамда 42 ёшли мутахассис манкунианликлар бош мураббийи Луи ван Галнинг ассистенти ҳисобланади.
Афсонавий Райан Гиггз Англия чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади.





