Германия терма жамоасининг собиқ устози Йоахим Лёв Англия Премьер-лигасидан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда журанлист Гил Балаге хабар берди.
Қайд этилишича, “Ньюкасл” клуби вакиллари Лёв билан боғланишган. Бироқ немис мутахассис “Ньюкасл” таклифига рад жавобини берган.
Аввалроқ инглиз клуби “Вильярреал” бош мураббийи Унаи Эмерини бош мураббий лавозимига олиб келмоқчи бўлганди. Биоқ Эмери ҳам “сариқ сувости кемаси”ни тарк этмаслигини маълум қилганди.






