АсосийJamiyat

"Ширибом" кўпригида "Lacetti" ёниб кетди

'"Ширибом" кўпригида "Lacetti" ёниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Ширибом" кўпригида "Lacetti" ёниб кетганлиги бўйича ЙҲХББ қуйидаги маълумотларни бермоқда.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи И.М. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги симёғочга урилган. ЙТҲ оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар