Сербия пойтахти мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал жанглари якунланиб, финал йўлланмаси учун рингга кўтариладиган жуфтликлар маълум бўлди.
Ярим финал йўлида кечган сўнгги жангларда Мужибилло Турсунов (-63.5 кг) тажрибали кубалик Энди Крузга кичик 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) англиялик Люис Улямсга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу тариқа финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсда 2 нафар вакилимиз иштирок этадиган бўлди. Ярим финалга йўл олган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
4 ноябрь:
-60 кг: Абдумалик Халаков – Дониёл Шобахш (Эрон)






