АсосийJamiyat

“Долзарб 40 кунлик”да ҳар бир раҳбар ҳар куни соат 7 дан 10 гача дарахт экади – Президент

'“Долзарб 40 кунлик”да ҳар бир раҳбар ҳар куни соат 7 дан 10 гача дарахт экади – Президент'ning rasmi

Бугунги видеоселектор йиғилишининг кун тартибидаги иккинчи масала – шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш масаласи бўлди.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонлар амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.

Экилган дарахтларга ким масъул бўлади?

Амалда ушбу майдонлар эгаси аниқ бўлмагани сабабли дарахт экилгани билан, уни парваришлаш, суғориш ишлари олиб борилмаяпти. Шунинг учун ушбу экиш ишларини тўғри ташкил қилиш учун, биринчи навбатда мавжуд ва янгидан барпо этиладиган яшил майдонлар ҳудудининг эгаси – туман (шаҳар) ҳокими қарори билан белгилаб берилади. Бириктирилган масъуллар мавжуд дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод ҳолда сақлаш учун ҳам жавоб беради”, - деди Шавкат Мирзиёев. 

“Долзарб 40 кунлик”

Бундан буён, экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлади.

Бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинади.

Мавзуга доир:

Янги уй-жой нархларини 30 фоизга арзонлаштириш, субсидиялар, ижтимоий тўловлар тизимини қандай ташкиллаштириш тушунтирилди

    Бошқа янгиликлар