2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 242,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 25 171 та енгил автомобиллар экспорт қилган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 14 036 тага ошган.
Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан 18 150 та енгил автомобил импорт қилган.






