АсосийJamiyat

Юлдуз Усмонова шоир Йўлчи Рўзиев шеъри билан айтилган қўшиғидан воз кечишга қарор қилди

'Юлдуз Усмонова шоир Йўлчи Рўзиев  шеъри билан айтилган қўшиғидан воз кечишга қарор қилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб Юлдуз Усмонованинг "Хаста бўлма" қўшиғи ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташланади ва телевидение ҳамда радио орқали ҳам эшиттирилмайди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ артисти ўз Инстаграм-саҳифасида маълум қилди. Хонанданинг ёзишича, Йўлчи Рўзиев шеъри билан айтилган ушбу қўшиқ ўрнига мутлақо бошқа шеър билан қайтадан Усмонованинг ўзи томонидан ижро этилади.

Шунингдек, санъаткор ўз мухлисларидан ҳам ушбу таронани ўзлари жойлаштирган ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлашни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова шоир билан бўлган судда ютқазиб, унга суднинг қарори билан 185 миллион сўм жарима ёзилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар