АсосийSport

ЖЧ-2021: Шаҳобиддин Зоиров мезбон боксчини мусобақадан чиқариб юборди

'ЖЧ-2021: Шаҳобиддин Зоиров мезбон боксчини мусобақадан чиқариб юборди'ning rasmi

Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни ҳамюртларимиз учун омадли бошланди.

-54 кг вазн тоифасида жангларга киришган ҳамюртимиз амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров мезбонлар вакили Тамир Галановни ортиқча изоҳларга ўрин қолдирмай мағлуб этди.

Ушбу жангни кузатиб борган ҳакамлар гуруҳи ҳар учала раундда ҳамюртимизнинг яққол устунлигини қайд этди ва боксчимиз 1/16 финал босқичига йўл олди.

Бугунги дастурга кўра яна 3 нафар ҳамюртимиз рингга чиқиши белгиланган. Улар орасида яна бир таниқли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам бор. Шунингдек, Мадияр Саидрахимов ва Абдумалик Ҳалаков ҳам навбатдаги босқичга ўтиш учун жанг қилишади

    Бошқа янгиликлар