Юртимизда ўтказилган президентлик сайловларида кузатувчи сифатида ташриф буюрган Индонезия Умумий сайлов комиссияси раиси Илхам Сапутра ўзининг илиқ фикрларини билдирди.
“Тан олишимиз керакки, биз Ўзбекистоннинг сайлов тизимини ўрганишдан жуда мамнунмиз. Чунки бу Индонезиянинг сайлов тизимида долзарб бўлган муаммоларни ўрганишга, муқобил ечимларни топишга ёрдам беради. Масалан, Индонезия ороллардан иборат бўлиб, 34 провинция ва 514 тумани бор. Шубҳасиз, ҳар 5 йилда бундай жойлашув билан Президент сайловини ташкил этиш логистик муаммоларни келтириб чиқаради ва биз бу борада Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг тажрибасини ўрганмоқчимиз.”






