АсосийJamiyat

Ганира Пашаева: “Сайловда аҳоли иштироки юқори бўлди, уларнинг аксарияти ёшлар"

'Ганира Пашаева: “Сайловда аҳоли иштироки юқори бўлди, уларнинг аксарияти ёшлар"'ning rasmi

25 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев Озарбайжон Республикаси Милли Мажлисининг маданият масалалари қўмитаси раиси Ганира Пашаева билан учрашди.

Учрашувда мамлакатларимизни дўстона муносабатлар боғлаб туриши, кўплаб соҳаларда ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани, бунда икки давлат парламентлари муҳим роль ўйнаши таъкидланди. Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва механизмларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида озарбайжонлик меҳмонга маълумот берилди.

Г.Пашаева Президент сайлови сайлов очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида, ўтказилгани, ҳар бир сайлов участкасида карантин талабларига қатъий риоя этилгани, сайловчилар иштироки юқори даражада бўлгани ва уларнинг аксарияти ёшлар эканини таъкидлади.

Томонлар маданият ва санъат, зиёрат туризми, маданий туризм, гендер тенглик соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат анъаналари ва маданий қадриятларини тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

    Бошқа янгиликлар