АсосийJamiyat

23 октябрь куни сукунат куни, бироқ банерларга ўрнатилган, билбордларда, электрон таблоларда жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари олиб қўйилмаган. МСК изоҳ берди

'23 октябрь куни сукунат куни, бироқ банерларга ўрнатилган, билбордларда, электрон таблоларда жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари олиб қўйилмаган. МСК изоҳ берди'ning rasmi

Маҳаллий ва халқаро кузатувчилардан, ОАВ вакилларидан ҳамда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан “23 октябрь куни сукунат куни, бироқ банерларга ўрнатилган, билбордларда, электрон таблоларда жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари олиб қўйилмаган” деган мазмунда кўплаб саволлар бўлмоқда.

Бу саволларга Марказий сайлов комиссияси аъзолари, экспертлари ва Матбуот хизмати томонидан бир неча бор, шу жумладан ОАВ орқали, МСКнинг расмий каналлари орқали жавоб берилган. Яна бир бор, эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 14 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 10-14 бандларига мувофиқ:

Президентлкка номзодлар сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг турлари, шакллари ва усулларини мазмун-моҳиятини мустақил белгилайдилар;

Номзод учун овоз беришга чорловчи босма, кўргазмали, аудиовизуал материаллар, номзодга оид плакатлар, баннерлар, варақалар, оммавий ахборот воситаларида қўйиладиган номзод учун овоз беришга чорловчи видео ва аудио роликлар. Сайловолди ташвиқоти материаллари ҳисобланади;

Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Бироқ, биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари, яъни сайлов кунидан икки кун олдин жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди. Бундай тартиб, ривожланган демократик давлатлар амалиёти ва тажрибасида кенг қўлланиб келинаётган амалиёт ҳисобланади.

Шу билан бирга, 23-24 октябрь кунлари янги сайловолди ташвиқоти материалларини тарқатиш ва сайловолди ташвиқотини олиб бориш тақиқланишини эслатиб ўтамиз.

    Бошқа янгиликлар