Аргентина терма жамоаси ва “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибаланинг уйига ўғрилар тушишган.
Қайд этилишича, номаълум шахслар Дибаланинг уйига тунда дераза орқали киришган ҳамда қимматбаҳо буюмлар ва соат коллекциясини олиб чиқиб кетишган.
Футболчининг уйини қўриқлаш хизмати вакили уларни пайқаб қолган ва тегишли жойларга мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади






