АсосийSport

Европа Чемпионлар лигасида кутилмаган натижалар қайд этилди

'Европа Чемпионлар лигасида кутилмаган натижалар қайд этилди'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигасининг 3-тури баҳсларига старт берилди. Биринчи кунги баҳсларда бир нечта кутилмаган натижалар қайд этилди.  

“Манчестер Сити” сафарда “Брюгге”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Ливерпуль” эса Мадрид шаҳрида “Атлетико”дан устун келди - 3:2. 

Турнир фаворитларидан бири “Реал” эса Украинада “Шахтёр”га қарши баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади. 

“Боруссия Д” эса кутилмаганда “Аякс”дан қашқаткич зарбани қабул қилиб олди - 0:4.  

Чемпионлар лигаси, 3-тур:

  • “Брюгге” – “Манчестер Сити” – 1:5
  • “Бешиктош” – “Спортинг” – 1:4
  • “Шахтёр” – “Реал” – 0:5
  • “Интер” – “Шериф” – 3:1
  • “ПСЖ” – “Лейпциг” – 3:2
  • “Аякс” – “Боруссия Д” – 4:0
  • “Порту”  - “Милан” – 1:0
  • “Атлетико” – “Ливеруль” – 2:3.

                                                                         Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

    Бошқа янгиликлар