ФИФА ташкилоти Қатар кўмагида 100га яқин спортчиларнинг оила аъзолари билан Афғонистондан Доҳага эвакуация қилди.
Бу ҳақда ФИФА ташкилоти расмий манбаси хабар бермоқда. Доҳага 357 киши эвакуация қилинган, жумладан, улардан 100 нафари футболчилар ҳисобланади.
“ФИФА раҳбарияти август ойидан буён Қатар ҳукумати билан бу масала бўйича музокара ўтказиб келади. Келажакда бошқа спортчиларни ҳам хавфсиз жойларга эвакуация қилишни режалаштирганмиз”, - дея беради ФИФА расмий вакили.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади






