АсосийSport

АПЛда можаро бошланди. Улар “Ньюкасл”ни сотиб олган фондга қарши чиқмоқда

'АПЛда можаро бошланди. Улар “Ньюкасл”ни сотиб олган фондга қарши чиқмоқда'ning rasmi

“Ньюкасл” клуби Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли фонд томонидан сотиб олинганида сўнг АПЛнинг 19та клуби томонидан норозилик шикояти билдирилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, клублар “Ньюкасл”нинг сотиб олиниши юзасидан Премьер-лига ташкилотига шикоят қилган. Клублар шошилинч йиғилиш ташкил қилишни исташмоқда.

Маълум бўлишича, Англия Премьер-лигаси иштирокчилари “Ньюкасл”га ажратиладиган юқори инвестициялар туфайли трансфер нархлари ва иш ҳақининг оширилишидан хавотирга тушишган.  

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли фонд 350 миллион фунт стерлинг эвазига “Ньюкасл”нинг 80 фоиз акцияларини сотиб олди.  

Клубнинг янги эгаллари қишки трансферлар мавсуми вақтида “Ньюкасл”нинг харидлари учун 190 миллион фунт стерлинг ажратмоқчи. 

                                                                                                                                                                  Иззатбек АБДУВАҲОБОВ 

Бошқа янгиликлар