АсосийJamiyat

Ўзбекистонда цемент импорти 555 минг тоннага ошган

'Ўзбекистонда цемент импорти 555 минг тоннага ошган'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, цемент импорти 555 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг январь-август ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 95,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,9 млн. тонна цемент импорт қилинган.  

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 555 минг тоннага кўп.  

 2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

  • Қозоғистон – 898 минг тонна;
  • Қирғиз Р. – 496 минг тонна;
  • Тожикистон – 471 минг тонна;
  •  Эрон – 47 минг тонна;
  •  Туркманистон – 26 минг тоннани ташкил этган.

Шунингдек, 8 ойда қарийб 8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган.

Бошқа янгиликлар