АсосийJamiyat

Божхона қўмитаси товар ва транспорт воситалари чиқиш вақтини мониторинг қилувчи платформани ишга туширди

'Божхона қўмитаси товар ва транспорт воситалари чиқиш вақтини мониторинг қилувчи платформани ишга туширди'ning rasmi

Давлат божхона қўмитаси “Товарлар ва транспорт воситаларини чиқариш вақтини тадқиқот қилиш” ва “Реал вақт режимида товарлар ва транспорт воситалари мониторинги” бўйича интерактив хизмат турини жорий этди.

Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилган.

“Товарлар ва транспорт воситаларини чиқариш вақтини тадқиқот қилиш” интерактив хизмати “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган товарлар бўйича улар республика ҳудудига киргандан эркин муомалага чиқарилгунга қадар бўлган вақтда, давлат назорат идоралари томонидан сарфланган ўртача вақтни ўлчаш имкониятини беради.

Унга кўра, исталган товар тури бўйича маълум бир давр оралиғида транспорт воситалар кесимида сўров юборилганда, ушбу давр оралиғида “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган товарлар бўйича улар республика ҳудудига киргандан эркин муомалага чиқарилгунга қадар бўлган вақтда, давлат назорат идоралари томонидан сарфланган ўртача вақт шаклланади.

""Реал вақт режимида товарлар ва транспорт воситалари мониторинги” интерактив хизмат тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида четдан олиб келинаётган товар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан кириб келишидан бошлаб, якуний божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар бўлган давр оралиғидаги жараёнларни реал вақт режимида тадбиркорлар томонидан мониторинг қилиш имконини беради.

Бунда тадбиркор ўзига маълум бўлган транспорт рақами ва йўл-юк ҳужжатлардан бирини киритиш орқали реал вақт режимида товарлари ва транспорт воситалари қандай мақомда эканлиги билиш имконини беради.

Хизмат 24 соат давомида узлуксиз фаолият кўрсатади. Ундан фойдаланиш бепул",–дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар