Суриялик ҳарбийлар куни кеча ДАИШ жангарилари томонидан Дамашқ яқинидан ўғирлаб келинган 175 киши қатл этилгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Сурия саноат вазирлигидаги манба террорчилар Абу аш-Шамат туманидан Al Badia Cement компаниясининг 300 нафар ходимини ўғирлаб кетганини хабар берган эди.
ИД жангарилари оммавий қатл чораларини тез-тез қўллашади. Январь ойида Сурияда 280 нафар тинч аҳоли қатл этилгани ҳақида хабар берилган. Ироқнинг Мосулида ИД томонидан қатл этилганлар сони тўрт минг кишига етди.





