Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида 10 12 сентябрь санасида илк бор “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилди.
Бу ҳақда Кинемотография агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 сентябрь куни "Ezgu film" киностудияси томонидан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” тарихий бадиий фильми, 11 сентябрь куни “Исломхўжа” тарихий бадиий фильми намойиш этилган.
12 сентябрда эса Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр Шуҳрат Аббасовнинг “Сен етим эмассан” бадиий фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.
"Қўшни давлат кино мухлислари томонидан ўзбек фильмлари илиқ кутиб олинди", дейилади агентлик хабарида.






