Куни кеча Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга энгил шикаст этказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.З.ни қўлга олишди.
Фарғона вилояти ИИБнинг хабарига кўра , ходимлар томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган О.Т.ни ҳам қўлга олинган.
Шу ўринда вилоят ИИБ: "Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.", дея фуқароларга мурожаат этмоқда.






