АсосийJamiyat

“E-qaror” электрон тизими қандай имкониятларни беради ва у назорат остидами? Вазирлик изоҳ берди

'“E-qaror” электрон тизими қандай имкониятларни беради ва у назорат остидами? Вазирлик изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “E-qaror” электрон тизими имкониятлари ва унда эълон қилинган қарорлар бўйича турли фикрлар билдирилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди:

"E-qaror электрон тизими – бу ҳокимларни қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш ва эълон қилинишини 24/7 режимида ва Интернет тармоғи мавжуд бўлган дунёнинг истаган нуқтасидан фойдаланиш имкониятини берувчи электрон дастур ҳисобланади. Бу дастурда фойдаланишни қачон амалга оширишни ҳар бир лойиҳа тайёрловчи ва имзо қўювчи раҳбар ҳамда ходимлар ўзи ҳал этади.

Шу билан бирга ҳокимликнинг масъул ходимлари томонидан дастур орқали қарор ёки фармойиш лойиҳаси жума куни тайёрланиб ҳокимга имзога киритилган бўлса, қарор лойиҳасини ҳоким якшанба куни иш жойидан ташқари ҳолда (масалан уйда ўтириб) ўзининг планшет ёки бошқа компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда имзолаш имконияти мавжуд. Бундай ҳолатларда ҳеч ким якшанба куни ишга чиқмайди.

Ҳозирда республиканинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида “E-qaror” электрон тизими уланган бўлиб, ушбу тизим орқали ягона маконда 2021 йил 23 июль ҳолатига жами 16 мингдан ортиқ қарор  ва фармойишлар қабул қилиниши таъминланган.

“E-qaror” электрон тизими орқали ҳоким қарорлари бирорта қоғоз ишлатилмасдан электрон тарзда қабул қилинадиган бўлди. Бир йилда республика бўйича тахминан 600-700 мингга яқин турли мазмундаги ҳоким қарорлари қабул қилинади, бу йилига камида ўртача ҳисобда 5-6 млн қоғоз сарф қилинади деганидир. ", —дейилади хабарда.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар