АсосийJamiyat

Испаниядаги ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган талаба қиз Самарқандлик эканлиги маълум бўлди

20 март куни Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарлари оралиғида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаронинг шахси аниқланди. У самарқандлик Моҳина Абдусаидова эди. Бу ҳақда “Uz24.uz” нашри хабар бермоқда.

Моҳина Абдусаидова Австриянинг Вена шаҳридаги хусусий олий таълим муассаси MODUL University`да таҳсил олаётган эди. Испанияга у талабаларни ўзаро алмашиш дастури бўйича борган эди. Марҳума талаба қизнинг оиласига яқин инсонлардан бирининг маълумотига кўра, 23 март куни уни дафн этишган.

Эслатиб ўтамиз, 20 март куни эрталаб Барселона ва Валенсия шаҳарлари ўртасида йирик ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда автобусда бўлган 57 нафар талаба қизларнинг 13 нафари ҳаётдан кўз юмди.

 

 

    Бошқа янгиликлар