Аввалроқ, Косонсой туманида юзага келган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг тоғли ҳудудига сел келгани ва бунинг оқибатида бир неча фуқаролар жабр кўргани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу ҳодиса муносабати билан, Наманган вилояти ИИБ барча фуқаролар ва ҳаракат иштирокчиларидан зарур иш бўлмаган тақдирда Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликни тавсия этади.
"Табиий ҳодисаларга бефарқ қарамай, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг",–дейилади вилоят ИИБ хабарида.






