Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Е. фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унинг 3 нафар қариндошининг яшаш уйи кадастр ҳужжатларини тумандаги давлат архиви ва кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали тайёрлаб бериши эвазига 6,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






