АсосийJamiyat

Фарғонада “Merсedes Benz” автомашинаси уриб юборган қиз шифохонада вафот этди

'Фарғонада “Merсedes Benz” автомашинаси уриб юборган қиз шифохонада вафот этди'ning rasmi

13 апрель куни фуқаро Р.Ш. “Mersedes Bens” русумли  юк автомашинасини Олтиариқ тумани Толкўча МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган А.Г. исмли қизни уриб юбориши оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг",–дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Бошқа янгиликлар