"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан айрим хонандалар огоҳлантирилди.
Жасур Умиров, Дилфуза Исмаилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Хўжаевалар шулар жумласидан. Бу ҳақда бирлашманинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ лицензиат Эсмеральда Рахматова (Тамила) Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилганлиги ҳақида хабар берилганди.





