АсосийSport

Кака Месси ва Роналдуни ўзаро таққослади

Мадриднинг "Реал" ҳамда "Милан" жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда “Орландо Сити” клуби аъзоси Кака “Реал” етакчиси Криштиану Роналду ҳамда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўртасидаги фарқни айтиб ўтди.

- Месси ёки Роналду? Уларни турлича таърифлаш мумкин. Месси – даҳо, Роналду эса замонавий футбол рамзи. Португалиялик ҳужумчида барча хислатлар мавжуд. У юқори тезликка эга, шунингдек, жарима зарбаларини амалга ошириш ва ҳар икки оёқда бирдек ўйнай олиш қобилияти ҳам бор, - дейди Кака FIFA TV телеканалига берган интервьюсида.

    Бошқа янгиликлар