АсосийJamiyat

Қарши нефть базасида ёшлар террор хавфидан огоҳ этилди

XXI аср хавф-хатарларнинг тури кўпаядиган, услублари ва ҳудуди ўзгарадиган мураккаб бир даврга айланиши ҳақидаги фикрлар бугун ўз тасдиғини топмоқда.

Зеро, Президентимиз башорат қилганидек, ҳозирги курашлар ядро полигонларидан кўра, мафкуравий полигонларда кескин ва хавфли тус оляпти. Айниқса, ахборот хуружлари билан одамлар онгини захарлаш ва маънавий қадриятларини парчалаш, ўз ғояларини турли йўллар билан тарғиб қилиш орқали ёвуз мақсдларига эришишга интилиш кучайган. Шунингдек, террорчи тўдалар, турли ақидапараст гуруҳлар, ўз ғаразли ниятларини дин ниқоби остига беркитган сохта диндорлар, демократия экспортчилари ва шу каби кўплаб хавфли уюшма ҳамда ташкилотларнинг дунёнинг қайсидир бурчагида амалга ошираётган ҳатти-ҳаракатларини барчамиз кўриб, кузатиб турибмиз.

“Қарши нефт базаси” унитар корхонасида ўтказилган “Огоҳлик-давр талаби” мавзусидаги мулоқотда терроризм, диний экстремизм, оммавий маданият ва унинг ёшлар онгига салбий таъсири хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Анжуманда бугун ҳар бир инсон теварак атрофда бўлаётган ходисаларга бефарқ бўлмаслиги, биздан олисда ва бизга тааллуқли эмас, деган кайфиятга берилмаслиги, воқеалардан тегишли хулоса чиқариши, ўз Ватанини асрашга доим шай бўлиши кераклиги таъкидланди.

Тадбир доирасида “Сўнгги пушаймон-ўзингга душман” номли фильми намойиш этилди ва ундаги воқеиликлар қизғин муҳокама қилинди ва иштирокчилар саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

 

    Бошқа янгиликлар