“Муҳаббат тафти” сериалини “Менинг юртим” телеканали орқали томоша қилаётган томошабинлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Мухлисларнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда сериал воқеалари ривожи билан олдиндан таништиришда давом этамиз...
Арнав гулларга сув қуяётганда боши айланиб кетади. Анжали эса уларни Пужага таклиф қилганини тан олади. Лаванья Кхушига Арнав Найниталга кетмоқчилигини айтади.
Кхуши Арнавнинг тоби қочганини кўради. Пайял Акаш ва унинг ота-онасини меҳмонга чақиради. Кхуши улардан кечирим сўраётганда Арнав қизнинг устидан кулади.
Мадхумати Шьямдан унинг буржини сўрайди. Арнавни машина юкхонасидан топгач, Нани Лаваньяни илоҳий сувда ювинишга урингани учун уришади. Найниталга кетаётиб, Арнавнинг машинаси бузилади. Кхушининг йўл бўйи гапириши унинг ғашига тегади.
Шаши Шьямга унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатади ва ҳақиқий туғилган йилини сўрайди. Кхуши ўрага тушиб кетади уни Арнав топиб олади.
Арнав ва Кхуши бекатда тўхташади. Шаши оиласидагиларга Кхуши Арнав билан Найниталга кетганини айтади. Акаш Пайялга қўнғироқ қилиб кечирим сўрамоқчи бўлади лекин у жавоб бермайди.
Шаши Шьямни фош этганда, Кхуши Арнавдан уни ташлаб кетмаслигини сўрайди. Арнав ундан эрталаб йўлга чиқишни талаб қилади. Кейинроқ у Кхушининг ҳарорати баландлигини сезиб қолади. Манорама Анжали билан Акашнинг Пайялга қизиқиб қолгани ҳақида гаплашишади. Шаши Шьямнинг ортидан бориб, уни Анжали билан бирга кўради.
Шаши Шьямга сирингни оила олдида фош қиламан деб таҳдид қилади. Шашининг тоби қочиб жазавага тушганда Шьям унга дори ичгани қўймайди. Кхуши ва Арнавнинг йўлини йўлтўсарлар тўсади. Улар билан жанжаллашган Арнав Кхушини туртиб юборади.
Доктор Шашининг аҳволи оғирлигини айтади. Пайял бу хабарни Анжалига етказади. Деҳлига келаётиб Арнав Кхушига пул беради ва унга бу ердан кетгин дейди. Акаш Пайял у билан гаплашмагани учун хафа. Шьям бетоб ётган Шашининг кислородини ўчириб қўяди. Шаши тирик қолармикан?
Анжали Арнавга Шашининг аҳволидан хабар беради. Шьям Шаши жавоб қайтара олмаслигини билиб, унинг ғашига тегади. Кхуши Шьямнинг аҳволидан хавотирда. Анжали Кхушининг оиласини тинчлантиришга ҳаракат қилади.
Кхуши Арнавни кўриб йиғлашга тушади. Шьям Мадхумати ва Гаримага, Шаши уни Кхушига уйланишга мажбур этганини айтади.
Лекин у ҳеч қачон Анжалини ташаб кетмаслигини айтади.
Акаш Пайялдан кечирим сўрайди. Мадхумати Кхуши билан Шьямнинг тўйи ҳақида гаплашади. Кхуши бу тўйга розилик бермайди.
Пайял Кхушини тинчлантиради, чунки у ҳам Кхушининг Шьям билан тўйидан хавотирда. Акаш Анжалига Пайялга бўлган муносабати ҳақида гапиради. Кхуши тилал ҳам, кумуш ҳам сотиб ололмаганидан хафа. Арнав уни ҳайрон қолдиради.
Мадхумати ва Нарима Кхуши ва Шьямнинг фотиҳаси бўлганини тасдиқлайди. Шашига дори бераётиб Кхуши унга Шьямга турмушга чиқмаслигини айтади. Шьям унинг гапини эшитиб қолади.
Кхуши Лаваньега Дивали байрамининг аҳамиятини тушунтиради. У Арнавдан меҳмонхонани безатиш учун ёрдам сўрайди. Акаш Пайялга совға сотиб олади. Лекин Пайял бу совғани қабул қилармикан?
Арнав Кхушини сарида кўриб лол бўлади. Кхуши Арнавни севиб қолганини сезади. Шьям унинг кўнглини олиш учун совғалар беради ва уйни безатишда ёрдам беради. Кхуши арнавни севиб қолганини тушуниб етишига нима сабаб бўлади?
Анжали Арнавдан нега қаттиқ безовталигини сўрайди. Лаванья Нанидан Арнавнинг ўсимликлари тупроғини ўғирлашни ислтимос қилади. Мадхумати Кхуши Арнавга рад жавобини берганини билиб ғазабланади.





