Facebook ижтимоий тармоғи “Водители Ташкента” гуруҳи ўзига хос ОАВ вазифасини бажармоқда, десак муболаға бўлмайди. Гуруҳ иштирокчилари ижтимоий тармоққа пойтахт кўчаларида содир бўлаётган автоҳалокатлардан мунтазам равишда фотохабарлар жойламоқда.
Тошкент шаҳри Жарқўрғон кўчасида икки автомобиль-матиз ва нексия иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. “Водители Ташкента” гуруҳига жойлаштирилган суратлардан ҳодиса оқибатида матизнинг ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.






Автомобиллардан бири ИИБ ходимларига тегишли эканлигини суратдан билиш мумкин. Ҳодиса сабаблари ва унинг оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Тошкент шаҳри Ўзбекистон кўчасида ҳам йирик ЙТҲ содир бўлган эди.





