Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида, Тошкент шаҳридан 550 километр узоқликда 27-январ, Тошкент вақти билан 4:20 да зилзила юз берди. Бу ҳақда “Тошкент” марказий сейсмостанцияси маълумотларига асосланиб, “Дарё” нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, эпицентрда зилзила магнитудаси 5 га тенг бўлган.
Сейсмостанция маълумотларига кўра, Афғонистондаги ушбу зилзила Тошкентда 2 балл бўлиб сезилган. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ерости силкинишлари сезилгани тўғрисида ахборот йўқ.
Мазкур ер ости силкиниши тўғрисида Сейсмология институти сайтида маълумотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Тошкент шаҳрида олти марта-1 январь, 2 январь, 8 январь, 9 январь, 13 январь ва 14 январь кунлари ҳам ер ости силкинишлари қайд этилган эди.





