АсосийJamiyat

Ўзбекистон Шимолий Кореяни провокацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

КХДРда навбатдаги ядро синовлари ўтказилгани Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди, деб ёзади Жаҳон ахборот агентлиги.

Булар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолютсияларининг қўпол равишда бузилиши билан бирга Корея яриморолида тинчлик ва ўзаро ишончни ўрнатиш юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига қарши бориш ҳисобланади.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ёдровий қуролдан ҳоли ҳудуд яратиш ташаббускори сифатида Пхеньянни дунёвий ва минтақавий хавфсизликка раҳна солувчи провокацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. 

    Бошқа янгиликлар