АсосийJamiyat

Шифокорлар мажбурий аттестациядан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари шифокорлари эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам аттестациядан ўтказилади, деб ёзади norma.uz.

Шифокорларни аттестациядан ўтказиш ҳар беш йилда амалга оширилади.

Тегишли мутахассислик бўйича белгиланган тартибда берилган, амалдаги малака тоифасига эга бўлган шифокорлар аттестациядан ўтказилмайди, Аттестация тест ҳамда оғзаки имтиҳон қилиш орқали ўтказилади. Икки босқичдан сўнг 70 баллдан кам йиғмаган шифокор аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади. 50-70 балл тўплаган шифокор аттестациядан шартли равишда ўтган саналади ва пуллик малака ошириш курсларига юборилади. 50 баллдан кам тўплаган шифокорлар эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмас деб топилади.

 

    Бошқа янгиликлар