Психологларнинг фикрига кўра, жуфтингиз сизни севишини қуйидаги омиллардан билса бўлади:
- Агар у сизга машинасини ишониб ҳайдашга берса (айниқса янги машина бўлса);
- Дам олиш кунларини бирга ўтказишни таклиф қилса;
- Ўзининг яқин дўстларини сиз билан таништирса;
- Ҳеч бир сабабсиз қўнғироқ қилаверса;
- Сиз ёқтирмайдиган ишларни қилмаса...
Билингки, у сиз учун бутун борлиғини беришга тайёр. Бахтингизни авайланг. Яна шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, ҳар бир инсон индивидуал. Агар жуфтингиз юқоридаги ҳаракатларни бажармаган бўлса, бу сизни севмайди, дегани эмас. У сизни севишини ҳеч кимга ўхшамаган тарзда намоён этаётгандир, балки.





