АсосийJamiyat

Тошкентда 3 та автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди(Фото)

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири гуруҳга қуйидаги суратни жойлаштириб, уни “Уч автобус бир кўприкни бўлишолмади. Уч автобус! Балки улар учиб кетаётган бўлгандир” дея изоҳлади.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси пойтахтнинг Шимолий вокзали яқинида юз бергани айтилмоқда.

Мазкур суратга гуруҳнинг қолган аъзолари турлича изоҳлар қолдирган. Кимдир хазил тарзда, кимдир эса бундай ҳодисалар автобус ҳайдовчиларининг масъулиятсизлигидан келиб чиқиши ҳақида маълум қилган.

ЙТҲ сабаблари ҳозирча номаълум. Изоҳлардан бирида автобусларни эвакуатор ёрдамида олиб кетилгани айтилган. Яна бир тармоқ фойдаланувчиси ЙТҲ юз берган жойда катта тирбандлик юзага келганини ва имкон қадар бу ерни айланиб ўтиш кераклигини қайд этган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келтирилмаган.

 

 

    Бошқа янгиликлар