Улуғбек Раҳматуллаевнинг 10 йиллик мухлисаси охирги совғасини ташлаб кетган бўлиши мумкин.
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев 29 январь куни ўз таваллуд айёмини нишонлайди. Таваллуд айёмига бир неча кун бўлсада, у совғалар қабул қилишни бошлаб юборди. Унинг Инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирган навбатдаги “пости” барчани кўнглини йиғлатган бўлса ажабмас.
Унда шундай ёзилган:
“Жуда ҳам чиройли совғани менга узоқ йиллардан бери мухлис бўлиб келаётган бир синглим инъом этди. Гарчанд туғилган кунимга ҳали вақт бўлсада, аммо шу совғани у вақтлироқ берди. Сабаби олдинда уни бош миясида катта операция кутаётган экан. Шунинг учун у ушбу совға охиргиси бўлиши мумкинлигини айтиб, ташлаб кетди. Оллоҳдан унга шифо сўрайман, бу совға менга жуда қадрли. Бу мухлисам ва синглим менга 10 йилдан буён эътибор қилиб келади. Мен жуда миннатдорман. Ишонаман ҳали ҳаммаси яхши бўлади.”

Фурсатдан фойдаланиб "Даракчи" таҳририяти ҳам хонанданинг ашаддий мухлисасига операция мувафаққиятли ўтишини тилаб қолади.





