Хонанда Райҳон Ғаниева 23-27 февралда “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурига қалбаки чипталар сотилаётгани ҳақида мухлисларни огоҳлантирди.
Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram`даги шахсий саҳифасида маълумот берди.
Ижтимоий тармоқда хонанда қалбаки чиптанинг суратини жойлаштириб, “Қалбаки таклифномалардан эҳтиёт бўлинг! Бу қалбаки!” дея изоҳ қолдирди.
“Истиқлол” санъат саройидан олинган маълумотларга кўра,хонанданинг концерт дастурига чипталар нархи 20.000-180.000 этиб белгиланган





