“Бекажон” газетасида хонанда Лола Йўлдошева билан интервью чоп этилди. Интервьюда хонанда турмуш ўртоғининг уйланиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
“Биз анчадан буён бирга яшамаймиз, ҳар биримизнинг ўз ҳаётимиз бор. Унга яхши муносабатдаман, фарзандларимнинг меҳрибон отаси. Доимо яхши турмуш ўртоқ бўлган, шу томонлама уни ҳурмат қиламан. Энг муҳими, биз ажралишдан сўнг ҳам бир-биримизга бўлган ҳурматни сақлаб қолдик.
Ўртада фарзандларимиз бор, шу сабаб бугунгача гаплашиб турамиз. У дам олиш кунларини болаларимиз билан бирга ўтказади. Яъни фарзандларимизга тегишли муаммоларни биргаликда хал қиламиз. Биласизми, эр-хотин ажрашаётган пайтда, қийин дақиқаларда аввалги меҳр-оқибат, бир дастурхондан чой ичгани, бир ёстиққа бош қўйгани, бир умрга уларни боғлайдиган фарзандлари борлигини унутиб қўйишади. Аслида, ажрим бошига тушган аёл билан эркак, ҳеч бўлмаса фарзандлари олдида самимий муносабатни сақлаб қолиши керак. Ахир, болаларимиз биздан андоза олади. Тўйи бўлаётгани, турмуш қураётганига келсак(хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳрух 16 январь куни уйланди)унга фақат бахт тилайман, унинг бахтли бўлишини хоҳлайман. Насиб бўлса, мен ҳам бир кун келиб, ўз қалбим соҳиби билан оила қураман, бундан у ҳам мамнун бўлади, деган фикрдаман”, — деди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, Лола Йўлдошеванинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳрух 16 январь куни уйланди. Улар 2011 йилда ажрашишган. Уларнинг никоҳидан Шаҳинабегим исмли қиз ва Шоҳдиёр исмли ўғил фарзандлари бор.





